Тошкент вилоят ИИБ дайди итларни отиб ташлашда гумон қилинган шахсларни қўлга олди
15 апрель куни ижтимоий тармоқларда уч нафар фуқаро винтовка қуроли билан Янгийўлда дайди итларни отиб ташлаётган видео тарқалганди. Воқеага Тошкент вилоят ИИБ изоҳ берди.
Гумондорлар қўлга олинди. Улар 42 ёшли Д.С., 37 ёшли А.Х. ва 36 ёшли А.К. бўлиб чиқди. Уларнинг ёнидан иккита пневматик винтовка топилди ва олиб қўйилди.
Қўлга олинган шахсларнинг сўзларига кўра, карантин даврида уйда кичкина болалар бор бўлиб, хавфсизлик нуқтаи назаридан винтовкаларни Улуғбек исмли танишларига олиб боришга қарор қилишган. Улар қуролни фақат олиб кетишаётганини ва ҳеч қандай ҳайвонга қарата отишмаганини айтишмоқда.
Мазкур факт бўйича Янгийўл туман милиция бўлими томонидан тезкор тергов ишлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар