Тошкент вилоятида Эшонгузар-сити қурилиши бошланди
Тошкент вилоятининг Зангиота туманида Эшонгузар-сити қурилишини икки босқичда амалга ошириш кўзда тутилган. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» канали хабар беради.
Бугунги кунда биринчи босқич доирасида 36 та тураржой ва 30 та нотураржой объектларни бузиш ҳисобидан гипермаркет ҳамда 9 ва 12 қаватли уйлар қурилиши бошланган. Бир вақтнинг ўзида ҳайдовчилар учун йўллар ва трассалар кенгайтирилади, дейилади лавҳада.
«Савдо марказининг биринчи учта қаватида савдо нуқталари жойлашади, – дейди архитектор Хушнуд Вафоев. – Тўртинчи ва бешинчи қаватлар – бу болалар ва катталар учун кўнгилочар зона… Бино ёнида 600 та автомашина учун мўлжалланган етти қаватли автотураргоҳ қад кўтаради».
Майдони 8 га дан ошувчи майдонда биринчи босқичда 50 млн доллар маблағни ўзлаштириш режалаштирилган, улардан 20 млн доллар – маҳаллий инвесторларнинг маблағлари, яна шунча инвестицияни хитойлик ҳамкорлар йўналтирган, 10 млн доллар эса – тижорат банкининг кредити.
Instagram саҳифамизга обуна бўлинг
Шарҳлар