Тошкент вилоятида фаолият юритувчи тадбиркордан ер ажратиш учун $3,7 млн талаб қилишган
Қибрай туманида фаолият юритувчи тадбиркор боғдорчилик ва чорвачилик учун ер ажратиш илтимоси билан бир неча бор маҳаллий ҳокимликка ва қўшни туманлар ҳокимликларига мурожаат қилган, бироқ ҳаракатлари беҳуда кетган, дейилади “Ўзбекистон 24” телеканалининг лавҳасида.
«Asian Milk Best» МЧЖ раҳбари К.Т. тадбиркорга мазкур жамиятга тегишли бўлган Қуйичирчиқ туманидаги 300 га суғориладиган ерни ва туман ҳокимлигининг захирасида бўлган 100 га норасмий фойдаланилаётган ерни унинг номига расмийлаштиришни таклиф этган. Ер ажратилишига ёрдам бергани учун К.Т. ундан $3,7 млн талаб қилган.
"Бундан ташқари, у гўёки ҳокимликдаги мансабдор шахсларга зарур ҳужжатларни расмийлаштириш учун беришга деб қўшимча $20 минг ундиришга ҳам ҳаракат қилган".
Гумондор тадбиркордан $3,72 млн пул олаётган пайтида қўлга олинди, айни пайтда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 211 (пора олиш) моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган, тергов олиб борилмоқда.
Шарҳлар