Тошкент вилоятида маҳаллий фуқаро экстремистик ташкилотга аъзоликда айбланиб қўлга олинди
Тошкент вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари томонидан маҳаллий фуқаро “диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотларни ташкил қилиш, уларга раҳбарлик қилиш, қатнашиш”да (ЎзР Жиноий кодексининг 244-2 моддаси) айбланиб қўлга олинди. Ҳозир тергов олиб борилмоқда, дея хабар беради “Sputnik Узбекистан” ИИВга таянган ҳолда.
Идора тарқатган хабарга кўра, гумондор телеграм орқали “ҳижрат” ва “жиҳод” ҳақидаги аудио- ва видеорепортажларни тарқатган ҳамда беш нафар маҳаллий фуқарони Сурияга таклиф қилган.
«Қонунбузарлар одамларни халқаро террорчилик гуруҳларининг сафига киришга ва жанговар ҳаракатларда қатнашишга чақиргани аниқланди», – дейилади хабарда.
Шарҳлар