Тошкент вилоятида сиғими 5 минг тонна бўлган ёнилғи солинган цистерна ёниб кетди
26 ноябрь куни соат тахминан 12:00 да Чиноз туманидаги нефть базасида сиғими 5 минг тонналик ёнилғи солинган цистерна ёнган. Бу ҳақда UzNews нашри ФВВнинг маьбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.
Ёнғин жойига Тошкент вилоятидан 14 та ўт ўчириш-қутқарув экипажи йўналтирилган. Ҳозир вазият ФВВ ходимларининг назорати остида.
Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра ёнғинни тўлиқ бартараф этиш учун 1 соатга яқин вақт керак бўлади.
Ҳозирга қадар жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган
Улашиш:
Шарҳлар