Тошкент вилоятининг Қибрай туманида “Истиқлол” мажмуи барпо этилади

Бугун Ўзбекистон президенти вилоятда янги боғ яратиладиган жойга ташриф буюрди, шу ернинг ўзида биринчи дарахтлар экилади. Боғ майдони 104 гектарни ташкил қилади.

Шу ернинг ўзида мамлакат мустақиллигининг 30 йиллига бағишланган “Истиқлол” мажмуаси барпо этилади. Сўз режалаштирилаётган мажмуа қурилишининг Тошкентдан Тошкент вилоятига кўчирилиши ҳақида бораётгани ёки йўқлиги ёхуд бу яна бир қўшимча мажмуа бўлиши номаълум бўлиб қолмоқда. Янгилик чоп этилган пайтга Тошкент ҳкоимлигидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади. 

«Дарахтлар улкан дарахтнинг бешта шохи кўринишида экилади, бу Ҳаракатлар стратегияси устувор йўналишларини рамзига айланади», – дейилади президент матбуот хизматининг хабарида.

Боғни оддий парк эмас, энг аввало, юксак маданият ва маънавият масканига айлантириш мақсад қилинган. Бу ерда одамлар табиат қўйнида осуда дам оладиган сўлим ҳудудлар яратилади. Каштан, эман, чинор, лола, липа боғлари барпо этилиб, ноёб манзарали дарахтлар, буталар ва гуллар экилади. Сунъий кўл, спорт майдонлари, болалар ўйингоҳлари, фавворалар қурилади.
 

Фотосурат: Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати
 
Президент бу боғ Ўзбекистоннинг янги қиёфасини, улкан салоҳиятини, кўпмиллатли халқимизнинг жипслиги ва аҳиллигини намоён этадиган мажмуа бўлиши кераклигини таъкидлади. Шуни ҳисобга олиб, бу муҳташам боққа “Янги Ўзбекистон” деб ном беришни таклиф этди. Ушбу таклифни депутатлар, парламент ва ҳукумат аъзолари, Тошкент жамоатчилиги,  катта авлод вакиллари, фан ва санъат арбоблари, спортчилар ва ёшлар қўллаб-қувватлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.