Тошкентда 1 апрелдан иситиш тизими ўчирилади
1 апрелдан бошлаб Тошкентда босқичма-босқич иситиш мавсуми якунланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар беради. Қарор илиқ об-ҳаво ҳукм сураётгани муносабати билан қабул қилинди.
Бунда иссиқ сув таъминоти ўчирилмайди, аҳолини узлуксиз иссиқ сув билан таъминлаш учун чоралар кўрилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар