Тошкентда 10 та автобус йўналишини қисқартириш режалаштирилмоқда
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантиришни ўрганиш маркази, Тошкент шаҳар транспорт департаменти ва «Тошшаҳартранcхизмат» АЖ Тошкентда 10 та автобус йўналишини қисқартиришни таклиф этмоқда.
40-йўналиш – “Жанубий” темир йўл вокзалидан Тошкент-Марказий вокзалигача бўлган участкани қисқартириш;
14-йўналиш – Махтумқули кўчасидан Тошкент-Марказий вокзалигача бўлган участкани қисқартириш;
93-йўналиш – Юнусободнинг 9-мавзесидан А.Темур метро бекатигача ҳамда иккинчи йўналишда “Компас” СКМ дан Қўйлиқ 1 мавзесигача бўлган участкани қисқартириш;
58-йўналиш – “Жанубий” темир йўл вокзалидан Дўстлик 2-мавзесигача бўлган участкани ва иккинчи йўналишда Экскаватор заводидан А.Темур метро бекатигача бўлган участкани қисқартириш;
24-йўналиш – Юнусобод 6-мавзесидан М.Юсуф кўчасигача, иккинчи йўналишда – Буюк Ипак йўли метро бекатидан ТТЗ мавзесигача бўлган участкани қисқартириш;
46-йўналиш – Пахтакор метро бекатидан “РЭТ” заводигача бўлган участкани қисқартириш;
28-йўналиш – Ибн Сино 2-мавзесидан Беруний метро бекатигача бўлган участкани, ҳамда А.Темур метро бекатидан “Дўстлик” метро бекатигача бўлган участкани қисқартириш;
11-йўналиш – Белтепа мавзесидан Чорсу бозоригача бўлган участкани қисқартириш;
147-йўналиш – Чинни бозордан Карвон бозоргача бўлган участкани қисқартириш;
53-йўналиш – Чорсу бозоридан Истиқлол кўчасигача бўлган участкани қисқартириш таклиф қилинмоқда.
Бош саҳифадаги фотосурат «Ко дну» телеграм каналидан.
Шарҳлар