Тошкентда 74 та дарахт кесилишининг олди олинди
Тошкент шаҳрида 74 та дарахт ва 50 дан ортиқ бута кесилиб кетишдан сақлаб қолинди. Дарахтзор кесилиши хавфи мавжудлиги ҳақидаги сигнал Юнусобод туманининг Қиёт даҳаси аҳолисидан келиб тушган. Воқеа жойига Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш шаҳар бошқармаси бошлиғи Нодиржон Юнусов бошчилигидаги Давлат экология қўмитасининг мутахассислари борган.
«Маълум бўлишича, тадбиркор катта яшил массивда қурилиш бошлаш учун унинг атрофини тўсиб олган экан. Бироқ унда дарахтларни кесишга рухсат берувчи ҳужжатлар бўлмаган. Шу боис экология ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича шаҳар бошқармаси тегишли далолатномани тузиб, дарахтларни кесишга тақиқ ўрнатди. Агар у бузилса, қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилади», – дейилади Давлат экология қўмитасининг хабарида.
Тадбиркордан тушунтириш хати олинди, унда у ўсимликлар оламини муҳофаза қилиш бўйича қонунчиликни бузмаслик ва дарахтларнинг кесилишига йўл қўймаслик мажбуриятини олади.
Мавзу бўйича кўринг:
“Дарахтлар учун қўрқяпмиз”: Мирзо Улуғбек туманида йўл кенгайиши туфайли 35 та дарахт нобуд бўлиши мумкин
Шарҳлар