Тошкентда бир тоннадан ортиқ “Андижон музқаймоғи” сотувдан олинди

Тошкентда ўтказилган рейд давомида бир тоннадан ортиқ “Андижон музқаймоғи” сотувдан олинди, деб ёзади Sputnik нашри.
 
Текширувлар май ойи якунида бошланганди. Бу вақт ичида 132 та аравадаги бир тоннадан ортиқ ширинлик яроқсиз деб тан олинган.
 
Лаборатория тадқиқотлари маълумотларига кўра, музқаймоқда ичак таёқчаси ва тилларанг стафилококк қўзғатувчилари мавжуд бўлган.
 
Шунингдек сотувчиларнинг маҳсулотни сотишга лицензияси ҳам текширилган. Маълум бўлишича, уларнинг кўпчилигида музқаймоқ ишлаб чиқарувчисига тегишли ҳужжатларнинг фақат нусхаси бўлган, бироқ бу сотувчиларга маҳсулотни сотиш ҳуқуқини бермайди.
 
Фотосурат: Michael Baum
 
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.