Тошкентда Британия менежмент университети ташкил қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Тошкентда Британия университети ташкил қилинади, у нодавлат таълим хизматларини тақдим этади.
 
Университетнинг вазифасиреспублика иқтисодиётининг реал сектори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда олий маълумотга эга юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдан иборат.
 
Университетда таълим жараёни Ўзбекистондаги мавжуд таълим шакллари асосида ҳамда тўлов-шартнома асосида инглиз тилида амалга оширилади.

Университетда таълимнинг бошланғич босқичида талабалар қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул қилинади: лойиҳаларни бошқариш; логистика ва етказиб беришлар занжирини бошқариш; тадбиркорлик ва инновациялар; халқаро электрон тижорат; рақамли иқтисодиёт.

Университетда ўқиш жараёни 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.