Тошкентда COVID-19 асоратларидан руҳшунос Андрей Толоконников вафот этди
Тошкентда коронавирусга чалинганлиги аниқланган руҳшунос Андрей Толоконников вафот этди, у Зангиотадаги юқумли касалликлар клиникасида даволанган, кейин эса Тошкентдаги республика биринчи клиник касалхонасига ўтказилган. Бу ерда руҳшунос COVID-19 асоратларидан вафот этган.
Таҳририят Андрей Толоконников вафоти муносабати билан унинг яқинларига таъзия билдиради. Anhor.uz нашри эндигина ўз фаолиятини бошлаганида, руҳшунос нашрга қатор мақолалар ёзиб берганди.
Улашиш:
Шарҳлар