Тошкентда фуқаро хотинининг юзини устара билан кесди

Тошкентда фуқаро хотинининг юзини устара билан кесди

Тошкентда фуқаро оилавий жанжал вақтида ўз хотинининг юзини ва унинг чап қўлини устара билан кесгани учун беш йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар беради.
 
Унда қайд этилишича, Қувончбек (1977 й.т.) ва Дилдоранинг (1980 й.т.) оиласида авваллари ҳам мунтазам равишда жанжал ва келишмовчиликлар юз бериб турган.
 
Суд-тиббий экспертиза маълумотларига кўра, етказилган жароҳатлар ўртача бўлса-да, чандиқлар юз ва мимиканинг жиддий деформацияларига олиб келган.
 
Фуқаро Жиноий кодекснинг 104-моддаси бўйича айбдор деб тан олинди (қасддан оғир тан жароҳатини етказиш) ва беш йилга озодликдан маҳрум этилди.
 
Мавзу бўйича ўқинг:
Мавлуда: оиладаги зўравонлик ҳақида ҳужжатли фильм 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.