Тошкентда ҳар бир маҳаллани ободонлаштиришга 2 млрд сўмдан ажратилади

Тошкентдаги ҳар бир маҳаллани ободонлаштиришга 2 млрд сўмдан ажратилади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда маълум қилди, деб ёзади “Газета” нашри.
 
«Жума куни давлат раҳбари Яшнобод туманида аввал аҳволи оғир бўлган Парвоз маҳалласига ҳам борган эди. Бугун вазият бутунлай ўзгарган. „Обод маҳалла“ сиёсатини амалга ошириш натижасида бу маҳалланинг қиёфаси тубдан ўзгариб, аҳолининг осуда яшаши ва дам олиши учун барча шароитлар яратилган. Ҳамма жой тоза, тартибли», – дейди у.
 
Унинг сўзларига кўра, президент Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга Парвоз маҳалласини намуна қилиб олиб, Тошкент шаҳридаги барча 524 та маҳаллани шундай обод қилиш бўйича топшириқ берган.

Фотосурат: t.me/Press_Secretary_Uz
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.