Тошкентда содир бўлган ЙТҲ натижасида ўн киши жабрланди
Тўртта автомобиль иштирокидаги ЙТҲ Чилонзор туманида 25 декабрь куни соат 17:00 лар атрофида содир бўлган. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар беради.
ЙТҲ натижасида 10 киши жабрланган: «ВАЗ 2106» ҳайдовчиси ва унинг тўртта йўловчиси, «Ласетти» ҳайдовчиси ва унинг учта йўловчиси ҳамда «Дамаса» йўловчиси. Улар турли оғирлик даражасидаги тан жароҳатларини олган ва касалхонага ётқизилган.
ЙТҲнинг дастлабки сабаби – «Ласетти» ҳайдовчиси 20 ёшли Муҳаммадали Т. Бунёдкор-Байналминал кўчаси бўйлаб катта тезликда ҳаракатланган, бошқарувни йўқотган, бетон ажратгич устидан ўтиб кетиб, қарама-қарши қатнов йўлига чиқиб кетган ва учта автомобиль билан тўқнашган.
Улашиш:
Шарҳлар