Тошкентда яна бир Hampton by Hilton меҳмонхонаси қурилади

Бугун Hampton by Hilton Tashkent Park Abdula Kodiri меҳмонхонасининг пойдеворига вақт капсуласини қўйиш тантанали маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар беради.
 
Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Инвестиция ва ташқи савдо бошқармасининг бошлиғи Шароф Раҳмонов, Олмазор туманининг ҳокими Абдумажид Муллажонов ва BI Group компанияси вакиллари иштирок этдилар. Қозоғистон тарафидан Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчи-элчиси Қанат Ҳасенов ва BI Group директорлар кенгашининг раиси Айдин Раҳимбаевлар вакиллик қилди.
 
BI Group компанияси лойиҳа доирасида нафақат қурувчи, балки инвестори бўлиб, инвестициялар миқдори 100 миллиард сўмдан ортиқни ташкил қилади. Янги объект пойтахтимизнинг марказида жойлашади, меҳмонхонадан 120 хона ва бизнес-марказ ўрин олади. Лойиҳа жорий йилнинг май ойида бошланиб, 2022 йил июнь ойида фойдаланишга топширилади.

Ушбу тармоққа қарашли яна бир меҳмонхона Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети қаршисида қурилади.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.