Тошкентда йўқолиб қолган 7 ёшли Муроджон топилди
Ўтган ҳафтада 7 июль куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида етти ёшли Муроджон Саидов йўқолиб қолгани ҳақида хабар берилганди. 15 июль куни унинг Учтепа тумани «Изза» маҳалласи ҳудудидан топилгани маълум бўлди, деб ёзади Спутник нашри.
Хабарга кўра, болани ўз онаси топган.
Эслатиб ўтамиз, Муроджон 7 июль куни эрта тонгда уйдан дераза орқали чиқиб кетган. Ота-онаси унинг уйда йўқлигини эрталаб соат 5 да сезиб қолишган ва шу заҳоти уни қидиришга тушишган ҳамда милицияга хабар беришган.
Улашиш:
Шарҳлар