Тошкентлик фуқаро иккита қаршилик фуқарони 6000 АҚШ долларига алдади
Тошкентлик фуқаро К.О. Қашқадарёнинг Косон туманида истиқомат қилувчи Р.Л.дан Қаршидаги арзон кўп қаватли уйдан квартира олиш учун 4000 АҚШ доллари сўраган. Бу ҳақда “Новости Кашкадарьи” нашри хабар беради.
Р.Л. ўтган йил ноябрь ойидан шу йил март ойигача “сотувчи”га 37 млн 700 минг сўм берган, фирибгар бу пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатган.
Шунингдек, К.О. Мағзон маҳалласида истиқомат қилувчи фуқарога Epsilon Development Company МЧЖга яхши лавозимга ишга жойлаштиришни ваъда қилган. Ўз хизматлари учун 2 минг доллар олган.
К.О.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди, тергов олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар