Тошкентнинг қатор туманлари электр энергия, газ ва иссиқликсиз қолди
8 апрелдан 9 апрелга ўтар кечаси кучли қор ёғиши натижасида кўплаб дарахтлар синган, электр тармоқларидаги симлар узилган ва газ қувурлари шикастланган. Соат 18:00 гача аниқланган авариялар тўлиқ бартараф этилди, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги.
Жами узилишлар 44 та электр тармоғида содир бўлган, 31 та ҳолатда авария бугун соат 10:00 гача бартараф этилган, ҳозир 13 та электр тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда:
– Олмазор туманидаги Қорақамиш 2/3 ва 1/3 мавзеларида;
– Юнусобод туманининг Исломобод ва Хасанбой маҳаллаларида, 14-мавзеси ва Ц 4 массивида;
– Мирзо Улуғбек туманининг “Улуғбек” маҳалласида;
– Учтепа туманидаши “Кўксарой” маҳалласида;
– Чилонзор туманидаги «Бешқўрғон» маҳалласида ва Чилонзор саноат зонаси ҳудудида;
– Шайхонтоҳур туманидаги «Самарқанд Дарвоза», «Сузук ота» ва «Гулобод» маҳаллаларида.
Шунингдек 20 та локация бўйича газ қувурида авария юз берган, улардан 7 тасида бугун соат 10:00 гача авариялар бартараф этилган, 13 та ҳолат бўйича эса айни пайтда қуйидаги манзиллар бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда:
– Чилонзор тумани, 9-мавзе, 61-уй, 3-мавзе, 78-уй, 6-мавзе, 52 ва 67 уйлар, 5-мавзе 11-уй;
– Миробод тумани, Файзобод кўчаси, 42-уй;
– Олмазор тумани, Чуқурсой кўчаси, 2, 17 ва 18 уйлар;
– Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли кўчаси, 17-уй;
– Учтепа тумани, 11 мавзе, 17-уй, Заргарлик корхонаси;
– Яшнабод тумани, Авиасозлар мавзеси, 4-уй ва Бирлашган кўчаси, 10-уй.
Газ ва электр тармоқларидаги узилишлар туфайли 7 та локал қозонхона (Мирзо Улуғбек туманида 5 та ва Шайхонтоҳур туманида 2 та) ўз фаолиятини тўхтатган. Уларда 148 та кўп қаватли тураржойга иссиқлик узатиш имконияти вақтинчалик мавжуд эмас.
Шарҳлар