Тожикистон-Ўзбекистон чегарасини демаркация ва делимитация қилиш масаласига нуқта қўйилади
Айни дамда Тошкентда бўлган Тожикистон бош вазирининг ўринбосари Маҳмадтохир Зокирзода Тожикистон-Ўзбекистон чегарасини узил-кесил демаркация ва делимитация қилиш тўғрисидаги давлатлараро баённомани имзолаши керак.
Мазкур ҳужжатни Ўзбекистон томонлан бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниев имзолайди. Бу ҳақда «Азия-Плюс» нашри Тожикистон ҳукуматидаги манбага таянган ҳолда хабар беради.
Баённома томонларнинг икки давлат чегара чизиғи аниқ ўтиши бўйича тўлиқ розилигини тасдиқлайди.
Давлат чегарасининг тўлиқ делимитацияси ўтган йили якунланган эди. Ўшанда томонлар чегара чизиғи ўтиши ҳақида ёзма равишда келишиб олганди. Энди давлат чегарасини демаркация қилиш натижасида хариталарда икки давлатнинг аниқ чегара чизиғи кўрсатилади.
Фотосурат: Азия-Плюс
Шарҳлар