Тожикистон Ўзбекистонга электр энергиясини экспорт қилишни тўхтатди

Тожикистон Ўзбекистонга электр энергиясини экспорт қилишни тўхтатди

Совуқлар бошланиши муносабати билан ва республиканинг ички эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида Тожикистон электр энергиясини қўшни давлатга экспорт қилишни тўхтатди. Бу ҳақда «Азия-Плюс» нашри Тожикистон ҳукуматидаги ўз манбасига таянган ҳолда хабар беради.

Манбанинг сўзларига кўра, олдин эришилган келишувларга мувофиқ Душанбе Тошкентга фақат Тожикистоннинг ички эҳтиёжлари тўлиқ таъминланадиган апрель-октябрь ойларида электр энергиясини экспорт қилиши керак.

Шу йилнинг апрель-сентябрь ойларида Тожикистон Ўзбекистонга 1,5 млрд кВт/соатга яқин электр энергиясини экспорт қилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.