Тожикистон Ўзбекистонга электр энергиясини етказиб бериш ишларини тиклади

Тожикистон Ўзбекистонга электр энергиясини етказиб бериш ишларини тиклади

Ҳозирча Тожикистон электр энергиясини қўшни мамлакатга етказиб бериш кичик ҳажмларда ва фақат иккита 220 киловольтли линия орқали амалга оширилмоқда, деб ёзади “Азия-Плюс” нашри Тожикистон ҳукуматидаги манбага таянган ҳолда.

«Яқин кунларда Ўзбекистонга электр энергиясини етказиб бериш бир неча бараварга ошади ва 500 киловольтли линиялар ишга туширилади», – дейилади хабарда.

Манбанинг сўзларига кўра, ҳозирча мамлакатлар Ўзбекистонга етказиб бериладиган электр энергиясининг нархи ҳақида якуний келишувга эришмаган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон электр энергиясини Ўзбекистонга етказиб бериш ишлари совуқ тушиши муносабати билан Тожикистоннинг ички эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида ўтган йил декабрь ойида тўхтатилган эди.

Аввал эришилган келишувларга мувофиқ, Душанбе электр энергиясини Тошкентга фақат Тожикистоннинг ички эҳтиёжлари тўлиқ таъминланадиган апрель ойидан ноябрь ойигача экспорт қилади. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.