Тожикистонда қандай қилиб Ўзбекистон президентининг ташрифига тайёргарлик кўришмоқда

Хўжанд халқаро аэропортида бир неча юз мактаб ўқувчиси ва талабалар иштирокида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни кутиб олиш учун репетициялар ўтказилмоқда. Бу ҳақда “Азия-Плюс” нашри ёзади.
 
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи 10-12 июнь кунларига режалаштирилган. У ўз ташрифи доирасида Сўғд вилоятида ҳам бўлиши кутилмоқда.
 
Вазият билан яқиндан ташқари “Азия-Плюс” манбасининг маълумотларига кўра,  ҳар куни 200 дан ортиқ ўқувчи ва талаба “марш” юришини қилмоқда. Унинг қайд этишича, улар асосан юқори синф ўқувчилари ва талабалардан иборат.
 

Фотосурат: Your.tj

Сўғд вилояти таълим ва маданият бошқармаси вазиятга изоҳ бермаган ва меҳмонларни кутиб олиниши ҳақида ҳеч нима айтмаган.
 
Ғафуров тумани маданият бўлимидаги манба “марш” юришига талабалар, мактаб ўқувчилари ва профессионал раққослар жалб этилган. Унинг сўзларига кўра, дастур ҳали тасдиқланмаган ва меҳмонларни репетициянинг нечта иштирокчиси кутиб олиши ҳам номаълум.
 

«Биз аэропортда фақат бир дастурни кўрсатамиз, у бор-йўғи 3 дақиқа давом этади», – дейди манба.
 


Фотосурат: Your.tj

Яқинда Your.tj нашри Хўжандда жазирама офтоб остида “марш” юриш жараёнидан бир нечта фотосуратларни чоп этганди, улар тожикистонлик фойдаланувчиларда жиддий ташвиш туғдирганди. Фотосуратларнинг айримларида болалар иссиқда ўзини ёмон ҳис қилаётгани кўриб турибди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.