Тожикистондаги сув омбори ўпирилиши ҳақидаги миш-мишлар Сирдарё вилояти аҳолиси орасида саросимани келтириб чиқарди
14 январь куни ижтимоий тармоқларда Тожикистон ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омбори (уни Тожикистон денгизи ҳам дейишади) ўпирилгани ҳақидаги ахборот тарқалди. Бу ҳақда “Газета” нашри ёзади.
Ушбу хабар Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин каби туманларда жиддий ваҳима уйғотган ва айримлар ўз яшаш ҳудудини тарк этмоқчи бўлган. Сув омбори Сардоба туманидан деярли 100 ум масофада жойлашган.
Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев туманларга етиб бориб, аҳолига хабар асоссиз эканлигини маълум қилган. Барчадан ёлғон миш-мишларга ишонмаслик ва саросимага тушмаслик илтимос қилинган.
Ғофуржон Мирзаев
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу ёлғон миш-мишларни рад этди.
«Тожикистон фавқулодда вазиятлар идорасининг аниқ маълумотларига кўра, Қайроққум сув омбори бутлигича турибди ва штатли режимда ишламоқда», — дейилади хабарда.
«Айни дамда бутун Марказий Осиёда сув пасайиши кузатилмоқда. Сув омбори ўпирилгани ҳақидаги миш-мишлар асоссиз. Вазият назорат остида, ваҳима учун сабаб йўқ», – дея қайд этди Anhor.uz нашрига «Барки Точик» энергохолдингининг матбуот котиби Нозиржон Ёдгорий.
Шарҳлар