Туркияда содир бўлган зилзила натижасида Ўзбекистон фуқаролари жабрланмаган
Якшанба куни Туркия шарқида содир бўлган 5,7 балли зилзила вақтида Ўзбекистон фуқраолари жабрланмаган. Бу ҳақда “Дунё” Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси ахборотига таянган ҳолда хабар беради.
«Анодолу» агентлиги тарқатган хабарга кўра, ер ости силкинишлари 14 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 17:24 да қайд этилган. Зилзила оқибатида Туркия шарқидаги Бингел провинциясида 18 киши жабрланган, бир киши ҳалок бўлган.
Ушбу ҳудудга 100 нафар тиббий ходим ва қутқарувчи жўнатилган, 550 та палатка етказиб берилган.
Зилзила маркази Қарлиова уезди ҳудудида бўлган. Шунингдек силкинишлар қўшни Эрзурум, Трабзон, Карс, Батман, Сиирт, Мардин, Элязиг ва Малатья провинцияларида ҳам сезилган.
Улашиш:
Шарҳлар