Тўрт ёшли қизчани деразадан улоқтирган эркакка қарши жиноий иш қўзғатилди
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги уйда тўрт ёшли қизчани тўртинчи қават деразасидан улоқтиришган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар беради.
Воқеа 20 декабрь куни соат 1:30 да содир бўлган. Фуқаро В.К. (1978 йилда туғилган, олдин судланган) ўзи билан бирга яшовчи аёли М.К. билан спиртли ичимлик истеъмол қилган. Уларнинг ўртасида жанжал чиққан, натижада эркакнинг жаҳли чиқиб, унинг қизини деразадан улоқтирган. Қизча касалхонага етказилган, шифокорларнинг ёрдамига қарамасдан ҳаётдан кўз юмган.
Туман прокуратураси 23 декабрь куни Жиноий кодекснинг 97-моддаси 2-қисми “в” банди бўйича (айбдорга нисбатан ожиз ҳолатда бўлган шахсни қассдан ўлдириш) жиноий иш қўзғатди.
В. К. процессуал тартибга қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.
Шарҳлар