ЎМБ 300 млн.долларлик евробондларни чиқаради

ЎМБ 300 млн.долларлик евробондларни чиқаради

Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (ЎМБ) 300 млн долларлик еврооблигациялар чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги Ўзбекистон молия вазирлигига таянган ҳолда хабар беради.
 
ЎМБ “Ўзсаноатқурилишбанки” ўтган йил ноябрь ойида даромадлилиги 6% бўлган 300 млн долларлик облигацияларни сотганидан кейин еврооблигациялар бозорига чиққан иккинчи ўзбек банкига айланади.

«ЎМБ томонидан чиқариладиган еврооблигациялар Ўзсаноатқурилишбанкининг корпоратив халқаро қарз таклифининг давоми ҳисобланади», – дейди Silk Capital  инвестиция компаниясининг бошқарувчи директори.

«Биз яқин йиллар ичида, хусусан, йирик давлат корхоналаридан бир неча миллиард долларга шунга ўхшаш халқаро таклифларни кутяпмиз».

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.