Умумхалқ ҳашари куни кўчатлар экилади
Ўзбекистон ҳукуматининг 10 мартдаги фармойишига биноан, «Наврўз» умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш, шунингдек маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида 2021 йил 13 март куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида «Обод ва кўркам маҳаллам» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланди. Бу ҳақда “Газета” нашри ЎзАга таянган ҳолда хабар беради.
Уни ўтказиш бўйича бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов раҳбарлигида ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.
Хайрия ҳашарини ўтказишда маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтирилади, дейилади хабарда.
«Маҳалламга 30 туп дарахт менинг туҳфам» шиори остида барча турар жой мавзелари ва маҳаллаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари амалга оширилади.
Умумхалқ ҳашари доирасида бўлмаган бошқа турдаги жамоат ишлари, жумладан, қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга қатъий йўл қўйилмайди.
Бош саҳифадаги фотосурат: “Народное слово”
Шарҳлар