Урганч, Чирчиқ ва Тошкентда коронавирусга чалинган беморларни жойлаштириш учун қўшимча жойлар тайёрланмоқда

Урганч

Урганчда коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун мажмуалар ташкил қилинмоқда. Хусусан, олимпия захиралари коллежининг тўртта биносидаги спорт заллари 708 та беморга мўлжалланган тиббий муассасага айлантирилди.

Чирчиқда MAXAM-CHIRCHIQ жамияти қошидаги уч қаватли реабилитация маркази ва тиббиёт коллежининг тўрт қаватли ётоқхонасида 200 та беморни даволаш учун захира жойи тайёрланмоқда.

Шунингдек, захира жойлари Тошкентда ҳам тайёрланяпти. Учтепа туманидаги Atlas Mebel мебель мажмуаси COVID-19 га гумондор шахслар учун тақсимлаш марказига айлантириш мақсадида жиҳозлана бошланди. У 1000 ўринга мўлжалланган бўлиб, айни пайтда кабиналарни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Ишлар тахминан 60% га якунланган.

Бу орада Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ га қарашли «Назарбек» санаторийси COVID-19 га чалинган беморларни даволаш мажмуасига айлантирилди. У 350 та ўринга мўлжалланган.  Мажмуа ҳудудида 90 та кузатув камераси ўрнатилган, радиоалоқа йўлга қўйилган ва мониторинг маркази ташкил қилинган. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.