Уй-жой ижараси харажатларини қоплаш, тадбиркорлар учун имтиёзлар – президентнинг ёшлар муаммоларига бағишланган йиғилишидан

Ўзбекистон президенти ёшлар муаммоларини ҳал қилишга бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди, деб ёзади Kun.uz.

Йиғилишнинг асосий бандларини тақдим этамиз.

Давлат талабалар учун тураржой ижараси харажатларининг ярмини қоплайди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда 130 мингдан ортиқ талаба ижарада туришини ва 1 майдан бошлаб ижара ҳақининг ярмини давлат қоплаб беришини қайд этди. 

«Дастлабки босқичда ушбу тизим орқали 60 минг нафар ёшлар қамраб олинади. Шу билан бирга, эҳтиёжманд талабаларга ушбу харажатлар ҳокимликлар ва олийгоҳлар маблағи ҳисобидан ҳам қоплаб берилади. Ишметов ушбу мақсадлар учун 100 миллиард сўм ажратсин. Буям катта пул, лекин мен бунга розиман. Қишлоқдан келган фарзандларимиз давлат ғамхўрлигини ҳис қилиши керак. Тошқулов, Ишметов, ректор ва вилоят молия бошлиқлари икки ҳафта муддатда ижарада турган талабалар билан учрашиб, 1 майдан тўловларни бошласин» – дейди президент.

Корхоналар ёшларни ишга олганда ижтимоий солиқ қайтарилади.

1 майдан бошлаб ёшларни ишга олган корхоналар ва компанияларга ушбу ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ қайтарилади. Бундан ташқари, 1 июндан бошлаб “ёшлар дафтари”га киритилган талабалар корхоналар ва компанияларда амалиётдан ўтганда 500 минг сўмгача миқдорда субсидияга умид қилишлари мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.