Ўзаро товар айланмаси бўйича Тожикистон ва Ўзбекистон статистика маълумотлари бир-биридан фарқ қилмоқда
Бу йил январь ойида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси бўйича расмий статистика маълумотлари деярли икки бараварга фарқ қилмоқда. Бунга «Азия-Плюс» сайтининг журналисти эътибор қаратади.
Тожикистон президенти ҳузуридаги статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2020 йил январь ойида Тожикистон-Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро товар айланмаси $22,8 млн.ни ташкил қилган.
Ўтган йили Тожикистон Ўзбекистонга $3,6 млн.дан ортиқ миқдорда маҳсулот экспорт қилганлиги, Ўзбекистон товарларининг импорти эса $19,2 млн.га яқинни ташкил қилгани қайд этилади.
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси эса, 2020 йил январь ойида Тожикистон билан икки томонлама товар айланмаси $41,3 млн.ни ташкил қилган. Хусусан, Ўзбекистон экспорти $30 млн.ни, Тожикистондан импорт эса $11,3 млн.ни ташкил қилган.
Тожикистон Ўзбекистоннинг асосий савдо шериклари ўнталигига кириши қайд этилади. Бу йил январь ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Тожикистоннинг улуши 1,4% ни ташкил қилган.
Тожикистон ва Ўзбекистон статистика идораларининг ўзаро товар айланмаси бўйича маълумотлари ҳар йили фарқ қилади.
Масалан, Тожикистон президенти ҳузуридаги статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2019 йилда иккала мамлакат ўртасидаги товар айланмаси $362 млн.ни, Ўзбекистон Статистика қўмитасининг маълумотлари бўйича эса $497 млн.ни ташкил қилган.
Шарҳлар