UzAuto Motors компанияси автомобиль нархларининг ошишига изоҳ берди

UzAuto Motors компанияси автомобиль нархларининг ошишига изоҳ берди

UzAuto Motors компанияси нархларни қайта кўриб чиқиш ҳақидаги қарор конъюнктура ўзгаришлари ҳамда ички ва ташқи бозорлардаги умумий макроиқтисодий вазиятдаги ўзгаришлар билан боғлиқ эканини маълум қилади.

“2020 йил 4 мартагача шартнома тузган харидорлар автомобилни шартномада кўрсатилган нархда харид қилади.
 
Нархлар 2017 йил сентябрь ойида охирги марта қайта кўриб чиқилганидан кейин долларнинг сўмга нисбатан айирбошлаш курсининг ошиши, хомашё материаллари нархларининг ошиши, коммунал хизматлар тарифларининг ошиши, транспорт хизматларининг қимматлашиши юз берди. 
 
Бундан ташқари,  олдин солиққа тортиш борасида имтиёзларга эга бўлган UzAuto Motors компанияси 2019 йил октябрь ойидан бошлаб ЎзРнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ умумий асосларда солиқлар, шу жумладан ҚҚС тўлай бошлади. 2019 йилда компания томонидан 2,5 трлн сўм солиқ тўланди, жорий йилда 4,2 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланиши режалаштирилган.
 
Компания ўзи учун яқин истиқболда устувор деб ҳисоблайдиган йўналишлардан бири – дунё амалиётида кенг қўлланаётган якуний истеъмолчилар учун бўлиб-бўлиб тўлашлар ва кредитлаш тизимини ривожлантиришдан иборат. Бу йўналиш банклар билан ўзаро алоқани кўзда тутади. UzAuto Motors автокредитлашни ривожлантиришга тайёр банклар билан ҳамкорлик учун очиқ. 2019 йил давомида кредитлаш дастурлари ва махсус таклифлар натижасида якуний истеъмолчиларга 52 мингдан ортиқ автомобиль сотилди.
 
Ўзбекистон автомобиль бозорини глобал ислоҳ қилиш доирасида, соғлом рақобатбардош экотизимни яратиш мақсадида “Ўзавтосаноат” Ўзбекистон бозорига олиб кириладиган чет эл машиналарининг божхона божларини камайтириш бўйича ташаббус билан чиқди, ушбу ташаббус яқин кунларда масъул давлат органлари томонидан кўриб чиқилади. Ички бозорда рақобатнинг ўсиши UzAuto Motors компаниясининг менежментини янада оптималлаштириш, компаниянинг рақобатбардошлилиги, сифати ва маҳсулотнинг ҳамёнбоплигини ошириш имконини беради».

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.