Uzbekistan Airways иккита йўловчи самолётни юк ҳаво транспортига айлантиради
Uzbekistan Airways компанияси ўзининг иккита Boeing-767-300ER самолётини юк самолётларига қайта жиҳозлайди. Коронавирус пандемияси сабабли йўловчилар оқими йўқолган ҳозирги пайтда ушбу самолётлардан юк ташиш учун фойдаланилади.
Самолётлардан бири ўзининг илк юк ташиш рейсини сешанба куни амалга оширади, иккинчиси қайта жиҳозлаш ишлари эса шу ҳафтада якунланади, дейилади компания хабарида.
Эконом-синфидаги ўриндиқларнинг ечиб олиниши юқори палубада 20 тонна юк учун жой бўшатади ва самолётга 180 метр куб юк ташиш имконини беради.
Улашиш:
Шарҳлар