Uzbekistan Airways мунтазам халқаро рейсларни тикламоқда

Uzbekistan Airways мунтазам халқаро рейсларни тикламоқда

Uzbekistan Airways АЖ бир нечта йўналиш бўйича мунтазам асосда рейсларни тикламоқда. Бу ҳақда компания хабарида сўз боради.
Хусусан қуйидаги йўналишлар бўйича рейслар ишга тушади:
 
Тошкент-Дубай-Тошкент – 4 сентябрдан бошлаб ҳафтада 1 марта, жума кунлари;
Тошкент-Франкфурт-Тошкент – 10 сентябрдан бошлаб ҳафтада 1 марта, пайшанба кунлари;
Тошкент-Алмати-Тошкент – 11 сентябрдан бошлаб ҳафтада 1 марта, жума кунлари;
Тошкент-Бишкек-Тошкент – 14 сентябрдан бошлаб ҳафтада 1 марта, душанба кунлари;
Тошкент-Истанбул-Тошкент – 4, 7, 11, 14, 16, 18, 21, 23, 24, 25, 28 ва 30 сентябрь куни;
 
Uzbekistan Airways АЖ рейслари орқали юқорида кўрсатилган мамлакатлардан Ўзбекистонга учиб кетишни режалаштираётган йўловчилар ПЗР методи билан ковидга тестдан ўтгани ҳақида инглиз ёки рус тилларидаги салбий натижа кўрсатилган маълумотномани тақдим этиши керак бўлади. Ушбу маълумотнома рейс парвозидан узоғи билан 72 соат олдин олинган бўлиши керак. Салбий тест натижалари мавжуд бўлмаганида йўловчиларга ўз рейсига рўйхатдан ўтиш рад этилади.
 
Мунтазам рейслар билан Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, БАА, Туркиядан келадиган йўловчилар, ковидга салбий натижа қайд этилган маълумотнома мавжуд бўлганида, термометриядан ўтиши ва 14 кунлик ўзини-ўзи изоляциялаш мажбурияти билан анкета тўлдириши зарур бўлади. Ўзини-ўзи изоляциялаш:
 
* ЎзР фуқаролари учун – доимий яшаш жойи бўйича
* Хорижий фуқаролар учун – Ўзбекистонда вақтинчалик рўйхатдан ўтиш жойи бўйича.
 
Учиб келганидан кейин тана ҳарорати кўтарилган ёки бошқа аломатларга эга йўловчилар “Тошкент” аэропортида кўрикдан ўтказилади. Ижобий ПЗР тести натижасига эга йўловчилар даволаш учун касалхонага ётқизилади, дея қайд этилади компания хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.