Uzbekistan Airways пулларни қайтариш ўрнига депозит ваучерларни беради

Uzbekistan Airways пулларни қайтариш ўрнига депозит ваучерларни беради

1 июлдан бошлаб йўловчилар томонидан 2020 йил 31 декабргача аивачипталар ва қўшимча хизматлар учун тўланган суммалар қайтарилишини таъминлаш мақсадида депозит ваучерларни расмийлаштириш амалга оширилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабарида сўз боради.
 
Депозит ваучерни расмийлаштириш ишлари қайтарилиши керак бўлган чипта қиймати суммасига амалга оширилади.

Депозит ваучерлар улар расмийлаштирилган санадан бошлаб бир йил давомида Uzbekistan Airways АЖ да бошқа ҳар қандай ташувларни тўлаш учун йўловчилар томонидан фойдаланилиши мумкин.Ваучер расмийлаштирилган санадан бошлаб бир йил давомида ишлатилмаган депозит суммаси дастлабки тўлов шаклида йўловчига қайтарилади.
 
Депозит ваучерларни қўллаш 2020 йил 25 май куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида жорий этилмоқда.

Бош саҳифадаги фотосурат: Uzbekistan Airways

Бизни  Instagram саҳифасида кузатиб боринг

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.