Ўзбекистон 10 йилдан сўнг Тожикистоннинг жануби-ғарбига табиий газ етказиб бериш ишларини тиклади
Ўзбекистон 10 йиллик танаффусдан сўнг Тожикистоннинг Сўғд вилоятига табиий газ етказиб бериш ишларини тиклади, дея хабар беради «Азия-Плюс» нашри «Сомон Сугдгаз» ЁАЖ директори Абдулҳаким Суфиевга таянган ҳолда.
Унинг сўзларига кўра, импорт қилинадиган газ саноат корхоналари ва аҳоли учун мўлжалланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистондан импорт қилинадиган бир метр куб табиий газ нархи 2 сомонийгача бўлади.
«Ҳозир ишчилар газ қувурларини ўтказишни бошлади, яқин кунлар ичида Хўжанддаги кичик ва йирик саноат корхоналари табиий газ билан таъминланиши мумкин. Келишувга биноан Ўзбекистон томони Тожикистонга 1000 кубометр табиий газни $130 нархда сотишга тайёр, бу жуда арзон. Ўн йил олдин худди шунча ҳажмдаги ёнилғи нархи $340-$360 ни ташкил қиларди», – дейди директор Суфиев.
Суфиевнинг қайд этишича, Сўғд вилоятида 800 километрдан ортиқ ва Хўжанд ҳудудида 400 км дан ортиқ газ қувури ётқизилади.
Шарҳлар