Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Ўктам Барноев вафот этди

Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Ўктам Барноев вафот этди

Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Ўктам Барноев коронавирус келтириб чиқарган асоратлардан вафот этди. Бу ҳақда “РИА Новости” мамлакат ҳукумати ҳузуридаги тезкор штабга таянган ҳолда хабар беради.

Ўктам Барноев 2020 йил февраль ойидан бошлаб ҳукуматда аграр ва озиқ-овқат соҳасига раҳбарлик қилиб келаётганди. Июль ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги унинг коронавирусга чалиниб касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берганди. “РИА Новости” нашрининг ёзишича, бош вазир ўринбосари Тошкентдаги хусусий клиникада даволанган, кейинчалик эса даволанишни Германияда давом эттирган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 51 235 кишида коронавирус қайд этилган, улардан 429  нафари вафот этган. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.