Ўзбекистон чегарада қолиб кетган белоруссиялик юк машина ҳайдовчиларини ўтказиб юборди
Карантин туфайли бир неча ой Афғонистон-Ўзбекистон чегарасида қолиб кетган белоруссиялик ҳайдовчиларга Ўзбекистонга киришга рухсат беришди, энди улар ўз ватанига қайтмоқда. Бу ҳақда «Белта» агентлиги Белоруссиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига таянган ҳолда хабар беради.
«Ўзбекистон томондан олинган ва белоруссиялик автоташув компанияларининг раҳбарияти томонидан тасдиқланган ахборотга кўра, белоруссиялик ҳайдовчилар бошқарувидаги юк автомобиллари Афғонистон-Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтиб, Ўзбекистон ҳудудига киришган», – дейишмоқда элчихонадагилар.
Мавжуд маълумотларга кўра, Беларусга олтита ҳайдовчи йўл олган. Уларнинг юк автомобиллари Беларусь, Литва ва Россияда рўйхатга олинган. “Дезинфекциядан кейин автомобиллар конвой остида Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб транзит билан ўтади. Қоғоғистон ва Россия томонлари билан дастлабки келишувларга кўра, автомобилларга Қозоғистон ва Россия ҳудуди бўйлаб транзит имконияти ҳам тақдим этилади”, – дейишади дипломатик миссиядагилар.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистон-Ўзбекистон чегарасида қолиб кетган юк машина ҳайдовчилари ҳақида март ойи охирида маълум бўлганди. Шу пайтга қадар ҳайдовчилар антисанитария шароитларида яшашга мажбур бўлган.
Шарҳлар