Ўзбекистон дорихоналарида ниқоблар танқислиги кузатилмоқда, уларнинг нархи ҳам ошган
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мамлакат дорихоналарида сотилаётган ниқоблар нархини суриштирди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради. Баланд нархлар ва дорихоналардан ниқобларнинг йўқолиши Хитойда 2019-nCoV коронавируси тарқалиши билан боғлиқ.
Тошкент дорихоналарининг 60 фоизида ниқоблар йўқ, қолганларида уларнинг нархи 1000 сўмдан 5000 сўмгача.
Федерациядагиларнинг қайд этишича, Қарши ва Навоий вилоятларида ниқоблар мос равишда дорихоналарнинг 70 ва 90 фоизида йўқ.
«Агар сиз ниқоблар белгиланган нархда юқори нархда сотилаётганини кўрсангиз Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимо қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қилишингиз мумкин», – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ниқобларни тақиш бўйича конкрет тавсияларни бермайди. Ташкилотда қайд этишларича, уларни вирус тарқалган ҳудудларда тақиш тавсия этилади.
Шарҳлар