Ўзбекистон ЕОИИ кузатувчисига айланди
Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомига эга бўлди. 11 декабрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида тегишли қарор қабул қилинди, унинг ишида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашди. Бу ҳақда Spot.uz нашри ёзади.
Иттифоқда товарлар, хизматлар, сармоя ва ишчи кучи ёки “тўртта эркинлик” ҳаракати таъминланади, иқтисодиёт тармоқларида мувофиқлаштирилган, келишилган ёки ягона сиёсат амалга оширилади. Кузатувчи мақоми Ўзбекистондан ташқари Кубага ҳам берилди.
Улашиш:
Шарҳлар