Ўзбекистон Эрондаги воқеалар муносабати билан босиқликни намоён этишга чақирмоқда

Ўзбекистон Эрондаги воқеалар муносабати билан босиқликни намоён этишга чақирмоқда

 «Ўзбекистонда Марказий Осиёга бевосита туташ Яқин Шарқда юз бераётган воқеалар алоҳида ташвиш билан қарши олинмоқда», – дейилади Ўзбекистон ТИВнинг хабарида.
 
Вазирликнинг таъкидлашича, ҳарбий-сиёсий ҳолатнинг янада кескинлашиши кўплаб инсонлар қурбон бўлишига ва кенг кўламли гуманитар фалокатга олиб келиши мумкин, ҳаётий муҳим иқтисодий алоқалар ва коммуникация йўлларини вайрон қилади, минтақавий ва глобал хавфсизликка тузатиб бўлмас зарар етказади.
 
Ўзбекистон томони ўта босиқлик тарафдори бўлиб, тарангликни камайтириш ва минтақадаги вазиятни мўътадиллаштириш учун қарама-қарши томонларни сиёсий-дипломатик чоралар кўришга чақиради, дея қайд этилади баёнотда.
 
Қайд этиб ўтамиз, Эрон ва АҚШ муносабатлари Қўшма Штатларнинг махсус амалиёти давомида Эрон генерали Қосим Сулаймоний ҳалок бўлганидан кейин кескинлашди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.