Ўзбекистон гуллаб-яшнаётган мамлакатлар рейтингида 167 та ўриндан 103-ўринни эгаллади

Ўзбекистон гуллаб-яшнаётган мамлакатлар рейтингида 167 та ўриндан 103-ўринни эгаллади

Legatum Prosperity Index – 2019 гуллаб-яшнаётган мамлакатлар глобал рейтингида Ўзбекистон 103-ўринни эгаллади. 2009 йилдан буён Ўзбекистон рейтингда 4 позицияга кўтарилган холос. Жами рейтингда 167 та давлат тақдим этилган.

Рейтингни тузувчи Legatum Institute Халқаро таҳлил ташкилоти ҳар бир мамлакатдаги вазиятни тўққизта банд бўйича ўрганади, хусусан: иқтисодиёт даражаси, бизнес-муҳит, давлат бошқаруви, шахсий эркинлик, ижтимоий капитал, хавфсизлик, таълим, соғлиқ ва атроф-муҳит.

Ўзбекистоннинг ижтимоий капитал ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги кўрсаткичлари яхши, бироқ республика атроф-муҳит муҳофазаси бўйича сезиларли даражада орқада.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.