“Ўзбекистон ҳаво йўллари” компаниясининг собиқ раҳбари янги лавозимга тайинланди
Валерий Николаевич Тян Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг хорижий алоқалар ва ватандошлар билан ишлаш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Бундан олдин ушбу лавозимда Эркин Ҳамроев фаолият кўрсатаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Валерий Тян “Ўзбекистон ҳаво йўллари” компаниясига қарийб 15 йил давомида раҳбарлик қилди. Ҳозирча компанияга ким раҳбар этиб тайинланиши номаълум.
Улашиш:
Шарҳлар