Ўзбекистон ҳиндистонлик вакцина ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар олиб бормоқда
Ўзбекистон коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқараётган ҳинд компаниялари билан музокаралар олиб бормоқда. Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари Алишер Темировнинг сўзларига кўра, коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш бўйича Ҳиндистон томони билан ҳамкорликдаги тадқиқотларни ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали хабар беради.
«Ҳозир Zydus Cadila, Bakharat Biotech ва Panacea Biotec компаниялари билан музокаралар олиб бориляпти», – дея қайд этади Алишер Темиров.
Bakharat Biotech компаниясининг Covaxin вакцинаси Ҳиндистонда тадқиқотларнинг учинчи босқичида турибди. Американинг Ocugen Inc дори-дармонлар ишлаб чиқарувчи компанияси ҳам АҚШ бозори учун COVID-19 га қарши ҳинд вакцинасини ишлаб чиқишда қатнашади.
Шарҳлар