Ўзбекистон ҳукумати аэропортларни реконструкция қилиш масаласида “Новапорт” компаниясига рад жавобини бериши мумкин
«Новапорт» ва Ўзбекистон ҳукуматининг бир нечта аэропортни реконструкция қилиш ҳақида олиб бораётган музокаралари боши берк кўчага кирди, – дея хабар беради «Коммерсантъ».
Ўзбекистон ҳукумати уларни инвестор сўраётганидай 30 йилга концессияга беришга тайёр эмас. Мамлакат ҳукумати Япониянинг Sumitomo Corporation компанияси билан учрашган ҳолда, бошқа инвесторни изламоқда. Бироқ «Новапорт» ҳали музокаралардан чиққанича йўқ ва активларга бўлган қизиқишини сақлашда давом этмоқда. Экспертларнинг қайд этишича, Япония компаниялари қисқа муддатли концессияга рози бўлиши даргумон.
Ҳозирча «Новапорт» Ўзбекистоннинг Самарқанд, Наманган ва Урганч аэропортларини концессияга олиш шартини мувофиқлаштира олмаяпти.
«Новапорт» ва Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вакилларининг охирги учрашуви қарийб икки ой муқаддам ўтказилиб, концессия муддати борасида тўхтаб қолганди.
«Ҳозирча аэропртларга қизиқиш сақланмоқда. Бунда мамлакат ҳукумати бу активлар билан ўзлари хоҳлаган ишни қилишлари мумкин», – дея қайд этади AEON холдингининг ҳамэгаси («Новапорт»ни назорат қилади) Роман Троценко.
Бу орада эса «Новапорт»да кучли рақиблар пайдо бўлди: декабрь ойи бошида Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Токиода Sumitomo Corporation компанияси вакиллари билан учрашди. Ушбу компания республиканинг бир нечта аэропорти учун лойиҳаолди ечимларини тайёрлайди.
Шарҳлар