Ўзбекистон. Коронавирус бўйича охирги янгиликлар
Коронавирусга чалинишлар сони 2266 тага етди, 1592 нафар киши соғайди. Ушбу хабарда коронавирус мавзуси бўйича шу соатга тўпланган янгиликларни ўқишингиз мумкин, расмий ахборотни эса бу ерда кузатиб бориш мумкин.
АҚШ касалликлар назорати ва профилактикаси марказлари Ўзбекистонга 2,07 млн доллар маблағ ажратади
Маблағлар COVID-19ни тест қилиш учун лаборатория анжомлари ва ускуналарини харид қилишга йўналтирилади.
«Шунингдек CDC кириш пунктларида скрининг-текширувлар учун техник ёрдам тақдим этади, бу мамлакатнинг вирус ташувчиларини чегара пунктларида аниқлаш бўйича салоҳиятини мустаҳкамлайди», – дейилади хабарда.
Ўзбекистоннинг 8 та ҳудуди “қизил” карантин зонасига тушди
Бу Қорақалпоғистон, Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Тошкент, Бухоро ва Сирдарё вилоятлари. «Қизил» даража – бу охирги 14 кун ичида коронавирусга чалинганлар аниқланган ҳудудлардир.
Бу ерларда озиқ-овқат дўконлари, ноозиқ-овқат товарларини сотувчи улгуржи дўконлар, қурилиш материаллари бозорлари, бичиш ва тикиш цехлари, банк пунктлари, кимёвий тозалаш муассасалари, нотариал идоралар, адвокатура ва суғурта ташкилотлари, пойабзал таъмирлаш устахоналари, чорвачилик ва терини қайта ишлаш корхоналари, тез овқатланиш пунктлари (етказиб бериш учун), тиббий муассасалар фаолият юритишига рухсат берилган.
Шунингдек қишлоқ хўдалиги маҳсулотларини йиғиш, етказиб бериш ва сотишга, уруғлар ва кўчатларни етиштириш ва сотишга, автомобиллар учун эҳтиёт қисмларни сотишга; қурилиш бўйича ишларга, объектларда реконструкция ва қурилиш ишларига, индивидуал қурилиш ва таъмирлаш ишларига, етказиб бериш хизматларига, бевосита кўп қаватли уйлар олдида ва ички ҳовлиларда ижтимоий масофага амал қилган ҳолда сайр қилишга рухсат берилади.
Тошкентга карантиннинг “сариқ” даражаси берилди
Озирги 14 кун ичида янги коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланмаган ҳудудлар “сариқ” даражасига киритилди. Унга Тошкент шаҳридан ташқари Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳам киритилди.
Бу ерда юқорида санаб ўтилганларидан ташқари, қуйидагиларнинг фаолиятига рухсат берилган:
– ноозиқ-овқат маҳсулотлари, заргарлик буюмлари ва гуллар билан савдо қилувчи чакана савдо дўконлари, сартарошхоналар ва гўзаллик салонлари (махсус талабларга амал қилган ҳолда) ҳамда меҳмонхоналар (хостеллар ва меҳмон уйлардан ташқари);
– автомобиль ювиш корхоналари ва автомобиллар, қишлоқ хўжалик ва қурилиш техникасига хизмат кўрсатиш ташкилотлари;
– ҳунармандчилик устахоналари, маиший техника ва электрон қурилмаларни таъмирлаш устахоналари;
– белгиланган талабларга амал қилган ҳолда йўналишсиз таксида йўловчилар ташиш, велосипедлар ва скутерларда ҳаракатланиш.
«Яшил» даража Навоий, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларига берилди
Бу ерда “қизил” ва “сариқ” даражалар учун рухсат берилган фаолият турларидан ташқари истироҳат боғларининг фаолиятига (аттракционлар ва кўнгилочар объектлардан ташқри), рухсат берувчи стикерларсиз автотранспорт, моторанспорт ҳаракатланишига, фуқароларнинг давлат ташкилотлари томонидан қабул қилинишига рухсат берилди.
Шарҳлар