Ўзбекистон. Коронавирус бўйича шу соат янгиликлари билан танишинг
Коронавирусга чалинишлар сони 2691 тага етди, 2158 нафар киши соғайди. Ушбу хабарда коронавирус мавзуси бўйича шу соатга тўпланган янгиликларни ўқишингиз мумкин, расмий ахборотни эса бу ерда кузатиб бориш мумкин.
Uzbekistan Airways парвозлар қоидаларини чоп этди
Йўловчилар коронавирусга салбий тест натижасини тасдиқловчи маълумотнома тақдим этилганида парвозга қўйилади. Аэропортга кириш жойида йўловчиларнинг тана ҳарорати ўлчанади.
Карантин чораларига амал қилиш – ҳимоя ниқобларини тақиш, қўлқопда бўлиш, рўйхатдан ўтиш жойида ва ҳаво кемасининг бортида 2 м ижтимоий масофага амал қилиш мажбурий ҳисобланади. Худди шундай қоидалар “Ўзбекистон темир йўллари” поездларида ҳам қўлланади.
Самолёт салонида ўтириш ижтимоий масофага амал қилган ҳолда қатъий ўрин кўрсатилган талонлар бўйича амалга оширилади.
Парвоз пайтида йўловчиларга озиқ-овқат маҳсулотларини, газета ва журналларни таклиф этиш тақиқланади. Уларга 250 мл ҳажмли ўрамда ичимликлар берилади.
16 майдан Тошкент ҳайвонот боғи ўз фаолиятини тикламоқда
Барча меҳмонлар дастлабки тиббий кўрикдан ўтказилади. Ҳайвонот боғига кириш кўпи билан икки кишилик гуруҳлар (оилалардан ташқари) билан амалга оширилади. Ҳайвонот боғи ҳудудида ниқобда юриш ва 2 метр ижтимоий масофага амал қилиш мажбурий ҳисобланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жиноий иш қўзғатилган тиббий ходимни ўз ҳимоясига олди
Аввалроқ Самарқанд вилоятида тиббий ходим 34 кишининг коронавирус юқтиришига сабабчи бўлгани ҳақида хабар тарқалганди. Шифокор тиббий ёрдамга мурожаат қилмаган ва уйда ўзини-ўзи даволаган.
Вазирликнинг фикрича, тиббий ходим қасддан қилинадиган ҳаракатларни талаб қилувчи ЖКнинг 257-1 моддаси 1-қисми бўйича бирорта қилмишни содир этмаган. Иккинчидан, ушбу модда бўйича жиноий жавобгарликка тортиш учун махсус субъект бўлиш талаб қилинмайди (жиноий жавобгарликка тортиш учун қўшимча белгиларга эга бўлган шахс).
«У коронавирусга чалинганини фақат таҳлил натижалари олинган 28 апрель куни билган ва дарҳол касалхонага ётқизилган. Бунгача у ушбу инфекцияни юқтирганини билмаган ва билиши мумкин бўлмаган. Бундан ташқари, тиббий ходим коронавирусни 34 кишига юқтирган-юқтирмаганини дастлабки тергов жараёнида исботланиши керак », — дея таъкидлайди вазирлик ҳуқуқшуноси.
Шарҳлар