Ўзбекистон. Коронавирус бўйича сўнгги янгиликлар
Коронавирусга чалинишлар сони 2314 тага етди, 1656 нафар киши соғайди. Ушбу хабарда коронавирус мавзуси бўйича шу соатга тўпланган янгиликларни ўқишингиз мумкин, расмий ахборотни эса бу ерда кузатиб бориш мумкин.
Ўзбекистон хориждан яна 11 минг фуқарони қайтаради
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 7 май куни видеоселектор йиғилишида маълум қилди. Ўзбекистонликларни Россия, Дубай, Туркия в бошқа мамлакатларни қайтариш режалаштирилмоқда.
9 май куни оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди
Шунингдек 1941-45 йиллардаги уруш фахрийларини бориб кўриш ҳам тақиқланади. Уларни табриклаш ишлари билан, санитария-гигиена қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, давлат органлари шуғулланади.
Президент: «Ниқобни ечиш тақиқланади»
«Жаҳонда, айниқса биз яқиндан ҳамкорлик қилаётган мамлакатларда пандемия тоборо кўпроқ тарқалмоқда. Биз бу ўзимиз учун ҳам катта таҳдидга айланиши мумкинлигини унутмаслигимиз керак. Шу боис хушёрликни ошириш талаб этилади. Шунча кўрилган чораларни қўйиб юбормаслик, жойларда ва корхоналарда дезинфекциялаш ишларига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Бизда карантин ҳамон амалда. Ниқобни ечиш тақиқланади. Ҳозирча ниқобни ечиш мумкин эмас. Биз шундай шароитларда ишлаш ва яшашни ўрганишимиз керак. Буни ҳамма билиши зарур. Бу қанча давом этишини ҳеч ким айта олмайди», — деди Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида.
16 минг тиббий ходим иш ҳақига устама олади
Тўловлар учун 54,9 млрд сўм ажратилган. Даволовчи ва лабораторияларда ишлайдиган шифокорларга 25 млн сўмдан, лабораториялардаги ўрта тиббий ходимлар, ҳамшираларга 15 млн сўмдан, кичик тиббий ходимларга 10 млн сўмдан, бошқа ходимларга 5 млн сўмдан тўланади.
Шарҳлар