Ўзбекистон. Коронавирус бўйича сўнгги янгиликлар билан танишинг
Коронавирусга чалинишлар сони 2336 тага етди, 1775 нафар киши соғайди. Ушбу хабарда коронавирус мавзуси бўйича шу соатга тўпланган янгиликларни ўқишингиз мумкин, расмий ахборотни эса бу ерда кузатиб бориш мумкин.
Ўзбекистонлик бир гуруҳ шифокорлар Тожикистонга ҳамкасбларига ёрдам беришга юборилди
Гуруҳдан анестезиологлар-реаниматологлар, пульмонологлар, эпидемиологлар, инфекцияонистлар ва вирусологлар ўрин олди. Шифокорлар сонига аниқлик киритилмаган.
Шунингдек Тожикистонга мобил тиббий контейнерлар ҳам жўнатилди, улардан коронавирусга чалинган беморларни жойлаштириш ва даволаш учун фойдаланиш режалаштирилган. 144 та контейнер темир йўл транспорти билан жўнатилди.
Карантин туфайли Ўзбекистонда бензинга бўлган талаб тушиб кетди
Бензинга бўлган талаба 60-70% га камайди. Шу билан бирга дизель ёнилғисига бўлган талаб ошди. Буни қишлоқ хўжалик фаолиятининг ўсиши билан изоҳлашмоқда.
Коронавирус туфайли Хитой Ўзбекистондан газ олишни қисқартиради
Бу йил Хитойда коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун қабул қилинган чоралар сабабли газга бўлган талаб тушиб кетди. Айтиш жоизки, Ўзбекистон ҳар йили Хитойга 10 млрд кубометрга яқин газ етказиб беради. “Ўзбекнефтгаз” компанияси раҳбарининг сўзларига кўра, Хитой қисқариш ҳақида огоҳлантирган, аммо у Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистон ўртасида мутаносиб равишда бўлишини кўрсатган.
Шарҳлар