Ўзбекистон. Коронавирус бўйича сўнгги янгиликларни ўқинг
Коронавирусга чалинишлар сони 2880 тага етди, 2338 нафар киши соғайди. Ушбу хабарда коронавирус мавзуси бўйича шу соатга тўпланган янгиликларни ўқишингиз мумкин.
Мактабларда якуний имтиҳнлар бекор қилинди, битирувчиларга шаҳодатномалар электрон шаклда берилади
«Истисно тариқасида мактабларга якуний баҳони ўқувчиларнинг ўтган учта чоракдаги ўзлаштириш даражасига асосланган ҳолда қўйиш тавсия этилмоқда. Бунда Kundalik.com тизими муваффақиятли жорий этилган мактабларда тўртинчи чоракдаги ўзлаштиришга ўқувчиларнинг карантин давридаги тиришқоқлигини рағбатлантириш учун фақат ижобий баҳо қўйиш тавсия этилад», — дейди халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.
Умумтаълим мактабларининг битирувчилари давлат намунасидаги шаҳодатномаларни электрон шаклда олади.Шаҳодатномаларнинг ўзи эса ўқув муассасаларида сақланади. Битирувчилар уларни карантин якунланганидан кейин олишлари мумкин, – дейилади Халқа таълими вазирлигининг матбуот хизмати тарқатган хабарда.
Ўз-ўзини банд қилган фуқаролар даромад солиғини тўлашдан озод этилади
Бу ҳақда видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
«Ўзини ўзи банд қилаётган, қўлида касб-ҳунари бор одамларга муносиб шароит яратиш мақсадида янги тизим жорий этилиши белгиланди. Яъни, сартарош, этикдўз, новвой, темирчи, дурадгор, тикувчи, таксист, таржимон, дизайнер, компьютер дастурчиси каби ўзини ўзи банд қилган 60 дан зиёд касб эгалари даромад солиғидан озод қилинади. Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун телефон орқали солиқ идораларини хабардор қилиш кифоя. Илғор хорижий тажриба асосида бундай фуқароларни рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш бўйича мобил илова ишлаб чиқилади», – дея қайд этди у.
Шунингдек Мирзиёев турли мамлакатлардан яна 12 минг нафар Ўзбекистон фуқаросини олиб чиқиш режалари ҳақида маълум қилди.
«Касалликка қарши курашиш билан бир қаторда биз хориждаги фуқароларимиз ҳақида ҳам ғамхўрлик қиляпмиз. Бугунги кунга келиб 39 минг нафар юртдошимизни Ватанига қайтардик. Хорижда қийин аҳволда қолган яна 12 минг нафар фуқарони қайтариш ва уларга зарур ёрдам бериш чоралари кўрилмоқда», – дейди у.
Ўзбекистонликларни олиб кетаётган автобуслар колоннаси “Самара-Чимкент” трассасида туриб қолди
Хобда қўрғони яқинида 11 та автобусдан 2 таси бузилиб қолган. Ёрдамга полиция ходимлари етиб келган. Таъмирлаш ишлари якунланганидан кейин 11 та автобусдан иборат колонна ўз йўлида давом этган.
Шарҳлар